Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бу ҳам ижтиҳодга далолат қилмайди. Чунки Расулуллоҳ с.а.в. даъватни ҳамма одамларга етказишга ва мусулмонларга Исломдан таълим беришга буюрилганлар. Иккала ишни ҳам Расулуллоҳ с.а.в. ҳамиша бекаму-кўст бажаришлари керак. Абдуллоҳ ибн Умму Мактум Исломга кирган ва Исломдан таълим олган киши эди. У Расулуллоҳ с.а.в. олдиларига келганда, у киши Қурайшнинг катталари - Робианинг ўғиллари Утба ва Шийба, Абу Жаҳл ибн Ҳишом, Аббос ибн Абдулмутталиб, Умайя ибн Халаф, Валид ибн Муғираларни, улар туфайли бошқалар ҳам Исломга кириб қолиши умидида даъват қилардилар. Расулуллоҳ с.а.в. шу ҳолатда турганларида Умму Мактум у кишига: «Эй Расулаллоҳ, Оллоҳ сизга билдирган нарсалардан менга ҳам билдиринг ва ўқиб беринг», деди. Расулуллоҳ с.а.в. улар билан машғулликларини билмаган ҳолда шу сўзни яна такрорлади. Расулуллоҳ с.а.в. гапларини бўлганлигига аччиқлари келиб, пешоналарини тириштириб, ундан юз ўгирдилар. Шунда бу сура нозил бўлди. Расулуллоҳ с.а.в. Исломни етказишга ва ундан таълим беришга буюрилган эдилар. Исломни етказиш билан машғул бўлиб, шу таълимни талаб қилган кишидан юз ўгирдилар. У киши Умму Мактумнинг сўраган нарсасига жавоб беришлари афзалроқ эди. Лекин бундай қилмадилар, Оллоҳ ана шунинг учун танбеҳ берди. Шу вақтда Расулуллоҳ с.а.в.ни Умму Мактумдан юз ўгиришлари яхши эмас эди. Оллоҳ Таоло афзалнинг аксини қилганлари учун танбеҳ берди. Бу ерда ҳеч қандай ижтиҳод ҳам, ижтиҳодни тузатиш ҳам йўқ. Балки муайян воқега Оллоҳ ҳукмини татбиқ қилишда афзалига хилоф иш тутиляпти ва Оллоҳ Таоло мана шунга танбеҳ беряпти.


Шунга кўра, юқоридаги оятларда Расулуллоҳ с.а.в. тарафидан ижтиҳод ҳосил бўлганлигига ҳеч қандай далолат йўқ. Чунки у киши Оллоҳ тарафидан етказаётган нарсаларда ижтиҳод қилганлари йўқ ва у зотга шаръан ҳам, ақлан ҳам ижтиҳод жоиз эмас. Демак, Расулуллоҳ с.а.в. ҳақларида мужтаҳид бўлган дейиш жоиз эмас. Балки булар ҳаммаси Оллоҳ тарафидан келган ваҳйдир. Бу ваҳй ё лафз ва маъно билан бўлади, у Қуръони Каримдир, ёки фақат маъно орқали бўлади. Расулуллоҳ с.а.в. уни сўзлари ёки ҳукмга ишора қилган сукутлари ёки бирор ишлари билан ифодалаб берадилар. Буларнинг ҳаммаси Суннатдир.

 

104-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260